Ўзбекистон, Афғонистон учун тинчлик халқаро конференциясига  мезбонлк қилади

0
1258

 

Ўзбекистон, Афғонистон учун тинчлик халқаро конференциясига

 мезбонлк қилади

Ўлкамиз уруш алангаларида ёниб, халқимизнинг фиғону ноласи кўкларга кўтарилаётган пайтларда, Афғонистон халқи овозини барча жаҳон халқларига етказиш учун бор имкониятлардан фойдаланиб фаолият олиб борган ягона мамлакат, Ўзбекистон давлати еди.

Узоқ муддатли қўшничилик, чуқур тарихий ва маданий алоқалар ва бошқа ўнлаб муштарак томонлар, Ағонистон ва Ўзбекистон- бу икки дўст давлатни бир – бири билан боғлб уради.

Ўзбекистон хлқи ва давлати ҳар қандай шароитда тинчликка қаратилган сиёсатнинг тамсилчиси бўлиб келган. Бу ўринда мен бир тарихий воқиъани эслатиб ўтмоқчиман.

1965 йил Ҳиндустон ва Покистон давлатлари орасида юз берган қонли уруш кун сайин авж олиб, ўлим аждаҳоси ҳар кун юзлаб одамни ўз комига тортиб, оилаларни хона вайрон қилмоқда еди.

Дунё миқёсида 2нчи жаҳн урушидан кейи энг буюк урушлардан бири ҳисобланган бу фожиали ҳодисани тўхтатиш ҳеч кимнинг қўлидан келмайдиган бир ҳолатда, Ўзбекистон атоқли раҳбари Шароф Рашидов ташаббуси билан Ҳинд миллий кангиреси раҳбари, Ҳиндустон бош вазири Лол Баҳодир Шостри ва Покистон призеденти Аюбхон, ҳар иикки давлат орасида тинчлик бўйича музокара ўтказиш учун Тошкентга даъват қилинди.

Бу ташаббус Жавоҳир Лол Неҳру, Сукорну, ва Жамол Носир иштирокида юзага келган Бандонг конференсияси ва тарфсизлик сиёсати усулларига мослаштирилган еди.

Рашидов раҳбарлигида ҳар икки томон делегациялари орасида бўлиб ўтган музокиралар натижасида урушни тўхтатиш бўйича келишув асосида “Тошкент шартномаси” деб аталган тарихий ҳужжатга қўл қўйилди ва анча муддатдан бери Покистон ва Ҳирдистон халқларини езиб келаётган урушга чек қўйилди. Афсуски тинчлик шартномаси имзолангандан бир кун кейин, Ҳиндистон бош вазири Лол Баҳодир Шостри юрак хасалиги сабабли 1966 йил 11 жанвари Тошкент шаҳрида ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистон давлати бу тинчлик элчисини эъзозлаб, Тошкент кўчаларидан бирига унинг номини берди ва хайкалини ўрнатди.

Ш. Рашидов Афғонистон халқининг дўсти сифаеида, ўлкамизга турли соҳаларда ёрдам кўрсатган. “Нанграҳор” вилоятида “Дарунта” сув омбори ва суғориш каноли қурилиши билан, 30-минг гектар ердан иборат бўлнан сетрус мивалари етуштириладиган формлар вужудга келди. Бу ерларни ободонлаштириш, экилган кучатларни самарга етуштириш, йиллар давомида жазирама офтобда ўзбек мутахассисларининг тинимсиз меҳнат ва билимдонлиги туфайли амалга оширилди. Натижада ям- яшил боғлар яратилиб, жазирама

чўлларни жаннат симон боғларга айлантирди.

 

Ш. Рашидов ташаббуси билан Кобулда ижтимоий фанлар институтининг гўзал ўлкн биноси, ўзбек меморчилиги услубида қурилиб, Афғонистон халқига совға қилинди. Бу чиройли уч қавтли бино, учта катта ётоқхона, катта дарсхона, гўзал замонавий аппаратлар билан жиҳозланган кенг илмий конферерсиялар запи ва турли авдиториялардан иборае бўлиб, Ўзбекистон мармар тошлари билан безатилган.

Ш. Рашидов “Осиё – Африка ёзувчилари хпқаро анжумани” ва шунингдек “Осиё – Африка ва Лотин америкаси кена фестиволи”га асас солган эди. Тошкент шаҳри мазкур халқаро анжуманда ҳар икки йилда бир марта икки буюк қитъадан меҳмон бўлиб келган машҳур ёзувчилар ва шоирлар йиғилишининг гувоҳи бўларди, улар инсонсеварлик ва тинчлик ғояларини ўзлари бипан олиб кетарди.

Мустақилликдан кейи ҳам Ўзбекмстон халқи ва давлати, минтақада уруш хавфининг олдини олиш мақсадида, қўшни мамлакат Афғонистонда давом этиб келаётган урушга хотима бериш йўлида барча имкониятлардан фойдаланиб тинимсиз саъй ва ҳаракатлар қилиб келди.

Шу ўринда 1999 йил, 19-20 жулойда Афғонистонда урушиб турган томонлар вакиллари, хусусан “Толибон” ҳамда Афҳонистоннинг қўшни мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари, Россия, Америка қўшма штатлари иштирокида Тошкентда Ислом Каримов ташаббуси билан “2+6” муолоқот гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтганлигини эслатиб ўтамиз.

Музокаралар якунида Афғонистондаги можароларни тинч йўл билан  ҳал этиш юзасидан ”Тошкент декларацияси” қабул қилинди. Афсуски 2011 йил 11 Септамбарда АҚШда содир этилган террорестик ҳаракатдан сўнг, “2+6”гуруҳи фаолияти тўхтаб қолган эди. Ўзбекистон давлати И. Каримов раҳбарлигида, бош вазир Мир Зиёев ҳамкорлиги билан Ўзбекистон ва Ўрта Осиёда тинчликни сақлаб қолиш билан бирга фондаменталистик ҳаракатлар ёйилиши олдини олишда тарихий рол ўйнади.

2016 йил Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон давлати президети этиб сайлангандан кейин давлатнинг ички ва ташқи сиёсатида тарихий аҳамиятга эга бўлган катта ўзгаришлар юз бера бошлади. Афғонистон ва Ўзбекистон дўстона мунасабатлари янги босқичга кўтарилди, мамлакат иқтисодиёти бўйича замон талабларини назарда тутган ҳолда реформалар ўтказиш кун дасеурида қўйилди, фуқаролар ҳаёти сатҳини кўтариш, валята  алмашввини эркинлаштириш, торизм санатини ривожлаштириш мақсадида виза олиш шартларини енгиллаштириш ва бошқа кўп соҳаларда муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб аталган 2017 йилда юксак давлат ўринларидан бошлаб, қуйи идораларгача олиб борилган ислоҳотлар, фуқаролар ҳаётида йиғилиб қолган кўп муаммоларни ечиб бериш учун имкоият яаратди ва халқни давлат билан яқинлаштирди.

Безнисменларга ёордам ва сармоя ётқизиш проссасини енгиллаштириш, виза ва солиқ муаммоларини ҳал қилишга қаратилган тадбирлар, чет элдан катта сармоялар кириб келиши учун муносиб шароит яратиб берди.

Ўзбекистон конституциясининг 17 моддасида белилаб қўйилган давлат ташқи сиёсатини, халлоқона шаклда (ижодий шаклда) амалга ошириш бўйича Шавкат МИрзиёев консепциясиясининг асосий йўналишларидан бири, минтақадаги давлатлар билан дўстона муносабатларни кучайтириш ва ривожлантириш ва бу соҳада тинчликни сақлаш масаласи деб қабул қилинган. Шу кансепция асосида Афғонистон билан дўстона муносабатлар ва турли соҳаларда ҳамкорлик кучайиб бормоқда. Мисол суратда Афғонистонда ўзбек тилини ўқитиш бўйича олий савияли кадрлар тарбиялаш учун шу йилнинг 21 январ куни100га яқин стодентни президент буйруғи билан Тирмиз шаҳрида ташкил этилган ва Афғонистон фуқароларини ўқитишга мўлжалланган олий ўқув юртида қабул қилиш, икки мамлакат орасида ҳаво йўлларини очиш, Мазори шарифдан Ҳиротгача тортиладиган темир йўл проектини амалга ошириш бўйича келишув, Афғонистон давлати билан имзоланган 20дан ортиқ ҳамкорлик ҳужжатлари ва бошқа бир қатор келишувлар шу сиёсатнинг самарасидир.

Афғонистонда 40 йилдан бу ён давом этиб келаётгн даҳшатли урушни қурол ишлатиш йўли билан эмас, балки мусолаҳа  яъни музокара орқали тўхтатиш мафкураси, мазкур консепциянинг асосий йўналишлардан бирини ташкел этади.

Ўзбекистон, Афғонистондаги вазъиятни барқарорлштиришга ёрдам беришда тинчликсевар лоиҳаларни амалга ошириш, қўшни давлатнинг узоқ муддатли урушдан вайрон бўлган иқтисодиётини тиклашда иштирок этиш орқали ўз қатъиятини исботлаб келмоқда.

Ўзбекистон президенти  минтақавий ҳамда халқаро хавфсизликни таъминлашда Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишнинг стратегик аҳамиятини инобатга олиб, энг юқори мартабали минбарлардан туриб, жаҳон афкори оммасининг еътиборини Афғонстон можаросини ҳал қилиш зарурлигига қаратиб келмоқда. Хусусан Шавкат Мирзиёаев 2017 йил Септамбар ойида БМТ бош ассамблиясининг 72 сессиясида, МҲТ давлат раҳбарлари ленгаши мажлисида, ҳамда 2017 йилнинг Новамбар ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқрар ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференсяда сўзлаган нутқида “Афғонистон муаммосини тинчлик йўли билан ҳал қилиш зарурлигини такидлаган эд.

Шунингдек  2018 йил, 19 Январ куни Нью –йорк да бўлиб ўтган БМТ хавфсизлик кенгашининг марказий Осиё ва Афғонистон масалаларига бағишланган муҳокамаларида Ўзбекистон томони жорий йил Март ойининг охирида “Афғонистон- тинч келажак сари йўл” мавзуида ташқи ишлар вазирлари иштирокида хлқаро конференция ўтказилишини малум қилди.

Бу халқаро конференсия Афғонистондаги тинчлик музокараларининг асосий тамойилларини мувофиқлаштириш, Афғонистон ҳукумати ҳамда қуролли мухолафат ўртасида музокаралар олиб бориш механизмини ишлаб чиқиш, музокаралар жараёнини қўллаб – қуватлаш учун хлқаро қўшма тадбирларни мувофиқлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Тошкент конференциясининг самарадорлиги ва натижадорлигини таминлаш мақсадида БМТ бош котиби Антонио Гутерриш, БМТ бош котибининг Афғонистондаги махсус вакили Тада Мичи Яма Мата, Эвропа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Федерика Магрини, шунингдек РОссия, Хитой, Америка,  Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Туркия, Саудия Арабистони ҳамда Марказий Осиё мамлакатларининг  ташқи ишлар идоралари раҳбарлари қатна шиши кутилмоқда.

Тошкентда бўлиб ўтиши кутилаётган конференция ташаббуси Афғонистондаги вазъиятни  ҳал этиш жараёонига жалб қилинган кўплаб давлатлар айниқса Россия ва Америка томонидан қўллаб – қувватланмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга АҚШ президентидан жорий йил 26- 27Март кунлари  Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадаган  Афғонистон муаммоси бўйича халқаро конференция ҳақида келган мактубда, Ўзбекистон президентининг минтақавий ёндашувга доир ташаббуси қўллаб – қуватлнган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдилазиз Комилов Росия ташқи ишлар вазири Серги Лавров билан учрашувда ўлкамиз Афғонистон учун ўтказиладиган тинчлик конференсияси учун барча тайёргарликларни кўриб бўлган, деди.

У, бу йиғинга қатнашиш учун Ўзбекистон Хитой, Америка, Европа иттифоқи, БМТ, даъват қилирган деди. Унинг такедлашича Саудий Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия ҳам даъват қилинган. Бу конференсияда Афғонистон, Покистон, эрон ва Ҳинд ҳам қатнашади.

Абдул Азиз комилов 11Январ куни Теҳронда Эрон Ислом республикаси раиси Саид Ҳасан Рўҳоний билан учрашувда бошқа тегишли маалалар жумласида, Рўҳоний Афғонистон тинчлиги бўйиича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб – қуватлалади.

Расмий манбалар хабар беришича Тошкент халқаро конференсиясида Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари иштирок этиб сўзга чиқададилар.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки қўшни давлатлар махсусан Афғонистон Ислом Республикаси давлати билан ҳамкорликни кенгайтириш ва бу ўлкада узоқ муддатли урушни тинч йўл билан тўхтатишга қаратилган Ўзбекистон давлатининг жасоратли ташаббуси билан Тошкертда ўтказиладиган тинчлик халқаро конференцияси, барча иштирок этувчи давлатлар ва оммавий ахборот воситалари томонидан ижобий баҳоланиб келмоқда ва бу халқаро йиғин минтақада тинчлик ва хавфсизликни таминлаш йўлида қўйилган бир тарихий қадам ҳисобланади деб кутилмоқда.

Ҳуқуқ фанлари доктори, профессор

Абдулҳаким Шаръий Жузжоний

(Turon fanlar akademiyasi akademigi)

Stockholm(Shvetsiya)da ”BOBUR XALQARO JAMG’ARMASI” vakili.

18,03.2018

 

 

پاسخ ترک

Please enter your comment!
Please enter your name here